Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган Экорейд тадбири давомида саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Миллий гвардия, ИИВ ва Ўрмон хўжалиги агентлиги ходимлари ҳамкорлигида Экорейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Тўрткўл туманда яшовчи фуқаро M.X. "Mercedes-Benz Vito" русумли автомашинаси ва тиркамаси (прицеп)да саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетаётган вақтда қўлга олинди. Фуқарога нисбатан ЎРМЖтКнинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш)га асосан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.