Оромгоҳлaрдa вaтaнпaрвaрлик тaдбирлaри дaвом этмоқдa
Aйни дамда ёзги дам олиш таътили қизғин паллада, болажонлар соғломлаштириш оромгоҳларида ёзги таътилни мароқли ўтказмоқдалар.
Наманган вилояти Чуст туманидаги "Обиҳаёт" болалар соғломлаштириш оромгоҳида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан тадбир ташкил қилинди.
Ҳарбий техникалар намойиши ва турли кўргазмали чиқишлар болажонларда катта таассурот қолдирди.
Бу каби тадбирларнинг ташкил қилиниши болажонларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.