ОТ-МАРД ЙИГИТНИНГ ДЎСТИ, ҚАНОТИ.
Ёшларни от спортига қизиқтириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда Юртимизда Қорабайир зотли отларни кўпайтириш мақсадида бугун Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Жомбой туманида от спортининг “Улоқ кўпкари ва Эстафета” тури бўйича Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, қўриқлаш бошқармаси ходимлари, тумандаги от спортига қизиқувчи чавандозлар ва уюшмаган ёшлар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.
Иштирокчи жамоалар мазкур беллашувда от устида кураш, от устида югуриш, жамоавий улоқ-кўпкари, шартлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этиш орқали миллий анъаналаримизга ҳамиша содиқлигини яна бир бор кўрсатиб беришди.
Мусобақа якунида ғолиб чавандозлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.