ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси томонидан вилоят чавандозлар мактаби ҳамда йилқичилик ва от спорти федерацияси билан ҳамкорликда Боёвут туманида от спорти бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
Тадбир давомида вилоятининг барча туманлари ва Тошкент, Жиззах вилоятларидан келган полвон ҳамда чавандозлар ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, чавандозлик маҳоратларини намоён этишди.
Беллашув якунида ғолибликни қўлга киритган чавандозлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Бу каби мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад вилоятда от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштиришдан иборатдир.