Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ОТ СПОРТИНИНГ ТЎСИҚЛАРДАН САКРАШ ТУРИ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН МУСОБАҚАДА КУЧЛИЛАР АНИҚЛАНДИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда От спорти федерацияси билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Universal Jumping Agro" От спорти клубида профессионал ёшлар ўртасида тўсиқлардан сакраш тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мазкур мусобақада иштирокчилар уч йўналишда:
баландлиги 100 см, 110см ҳамда 120см бўлган тўсиқлардан сакраш бўйича ўз имкониятларини синаб кўришди.
Беллашув қизғин ва шиддатли лаҳзаларга бой бўлди. Тўсиқлардан сакраш жараёнида иштирокчилар бор маҳоратларини намойиш этиб, энг юқори кўрсатгичлар сари интилдилар.
Йигитлар билан бир хил натижаларни кўрсатган спортчи қизлар томошабинларнинг ҳайрати ва олқишларига сазовор бўлди.
Ушбу йўналишлар бўйича мутлақ ғолибликни Рўзмухамедов Бекзод ҳамда Сергей Антонович қўлга киритиб, кубок,диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида жойлашган "Ўзбегим отлари от заводи"майдонида От пойгаси ва ёшлар учун спорт мусобақалари ташкил этилди.Мусобақаларда иштирок этиш учун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, муддатли ҳарбий хизматчилар ва ҳудудий чавандозлар мактаби ўқувчилари таклиф этилди. Спорт тадбирини байрамона ўтишида Жамоат хавфсизлиги университети оркестр жамоаси ўз ҳиссасини қўшди. Арқон тортиш, шахмат шашка, теннис, тош кўтариш каби беллашувлар ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди. ЖХУ курсантларининг қўл жанги чиқишлари ўқувчиларда ҳарбий ватанпарварлик руҳини оширишга хизмат қилди. От пойгалари ҳам муросасиз ўтгалиги билан эсда қоладиган бўлди.

Text to speech