От спорти бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ва Улоқ-кўпкари федерацияси билан ҳамкорликда “Улоқ-кўпкари” мусобақаси ташкил этилди. Чавандозлар, ҳаваскор ва уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, кураш қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Баҳсларда қўли баланд келган чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Маълумот учун айтиш жоизки, вилоят бўйича ташкил этилган 13 та секцияларда 352 нафардан зиёд ёшлар мунтазам равишда от спорти билан шуғулланиб келишмоқда.