ОТ СПОРТИНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР ВИЛОЯТНИНГ САККИЗИНЧИ ТУМАНИДА ҲАМ ЎТКАЗИЛДИ.
Ёшларни от спортига бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда отларнинг Қорабайир зотларини кўпайтириш мақсадида малакали чавандоз ҳамда ҳаваскор спортчилар иштирокида мунтазам равишда самарали тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси томонидан Китоб туманида от спортининг янги турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда 100дан зиёд иштирокчиларнинг чапдастлиги, маҳорати синовдан ўтказилиб, номдор чавандозлар томонидан уларнинг ҳаракатлари баҳоланиб борилди.
Мусобақа якунида жасур ва мард чавандозлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланди.