ОТ СПОРТИНИНГ “ПОЛО” ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Қува туманида уюшмаган ёшлар ўртасида “От устида кураш” ҳамда “Оломон пойга” миллий спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
От жиловини маҳкам тутган ҳолда мувозанатни сақлаб, бор куч ва шижоати билан рақибни отнинг устидан йиқитиш ёки белгиланган ҳудуддан чиқариб ташлаш бўйича малакали чавандозлар ўз маҳоратларини намойиш этди.
Қизғин кечган беллашув давомида ёшларнинг чапдастлиги, маҳорати синовдан ўтказилиб, воҳалик номдор чавандозлар томонидан уларнинг ҳаракатлари баҳоланиб борилди.
Муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақа сўнгида фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.