ОТ СПОРТИ СEКЦИЯСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
От спортини янада ривожлантириш, ёшларни мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун от спорти секцияси фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда улар ҳафта давомида 3 кун ушбу секцияга жалб этилади. Унда болажонлар от миниш, уни парваришлаш ҳамда чавандозлик сир-асрорларини ўрганиб, келгусида йирик спорт мусобақаларида қатнашиш учун босқичма-босқич тайёргарлик кўрадилар.