Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Жорий йилнинг 01 февраль куни соат тахминан 14:20 ларда Тошкент шаҳри Учтепа тумани "Фарҳод" деҳқон бозорида ҳудудга бириктирилган ҳарбий хизматчилар томонидан хизмат олиб борилаётган вақтда бир фуқаронинг тўсатдан тоби қочиб, ҳушини йўқотган. Ҳарбий хизматчилар зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилиб, улар келгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатган. Фуқаронинг аҳволи нормал ҳолатга келиб ўзини яхши ҳис қилганидан сўнг, яшаш хонадонига олиб борилган.
Суриштирув ишлари натижасига кўра ушбу фуқаро 48 ёшли Тошкент вилоятилик Д.Соатов эканлиги ва доимий истеъмол қиладиган дорисини ўз вақтида ичмаганлиги сабабли юқоридаги ҳолат юз берганлиги аниқланган.

Text to speech