Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 15 июнь куни Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган жами 142 нафар Миллий гвардия, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички Ишлар Вазирлиги ҳарбий хизматчи ва ходимларига сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Курс давомида тингловчиларга Ихтисослаштирилган ўқув маркази ўқитувчилари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг мутахассисликлари бўйича ўқ отиш, баландлик ишғол, руҳий-жисмоний, жисмоний, алоқа, разведка, махсус тактик тайёргарлиги, моддий-техник таъминот тайёргарлиги, моделлаштириш ва симуляция ҳамда ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги фанларидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди ҳамда улар хизмат фаолиятлари давомида керак бўладиган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.