“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўл жанги федерацияси спортчилари ва мураббийлари Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этганлиги учун муносиб тақдирланди.

Жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги спорти бўйича Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади. Шу муносабат билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида 7 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритган терма жамоамиз мураббийлари ва аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев спортчиларни нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллагани билан табриклади. Шунингдек, мазкур мусобақагача қўл жанги усталари бўлган спортчиларимиз халқаро мусобақаларда уч марта ғолибликни қўлга киритиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилганлигини таъкидлади. Жумладан, 2021-йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 11 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, 2022-йилда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларни қўлга киритишди. Якунда Қозон шаҳрида ташкил этилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида қўл жангчиларимиз 8 та олтин, 7 та кумуш, 9 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Бугунги кунда республикамизда 781 та секцияда 30 мингдан ортиқ ёшлар мунтазам қўл жанги спорти бўйича машғулотларда иштирок этиб келишмоқда.
Федерация раиси мураббийларга профессионал спортчиларни тарбиялаётгани учун миннатдорлик билдириб, спортчиларнинг ўзларига эса машаққатли меҳнати ва ғалабага бўлган иродаси учун, шунингдек уларга бундан буён ҳам хизмат ва спортда ҳамда кузда Беларус Республикасида бўлиб ўтадиган қўл жанги спорти бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида ғалаба қозонишини тилади. Шу билан бирга навбатдаги жаҳон чемпионатида турли намунадаги медалларни қўлга киритган ўн икки нафар қўл жанги спортчиларига, “Халқаро тоифадаги спорт ҳаками” малака тоифаси билан тақдирланган икки нафар ҳакамга “Фидойи ходими”, “Аъло хизматлари учун”, “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишонларини ҳамда қўл соатлари ва фахрий ёрлиқларни топширди.

Text to speech