Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан давом этаётган "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик рухидаги тадбирлар Андижон вилоятида
Жорий йилнинг 23 август куни Андижон вилоятида Миллий гвардия, Ҳарбий прокуратура, ИИБ,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Андижон вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорлигида Миллий гвардияга бириктирилган маҳалла ёшлари иштирокида “Очиқ эшиклар куниʼʼ ўтказилди дастлаб ёшлар Миллий гвардия Чавандозлар мактаби мутахассислари томонидан от миниш, от устида камондан отиш маҳорат дарслари, китобхонлик, шахмат шашка мусобақаси ва мавжуд бўлган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан танишиб, ҳарбий хизматчиларни яшаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Шунингдек, мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиб, нафақага чиққан фахрийлар иштирокида "Ватан тақдири учун ҳар биримиз масъулмиз" мавзусида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Қизғин тус олган учрашувда дастлаб фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, фуқароларимизни хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борган хизматлари эътироф этилди.
Тадбир давомида фахрийларимиз ўз амалий тажрибаларидан сўзлаб берган ҳаётий мисоллар ёшлар учун чинакам сабоқ вазифасини ўтади. Шу билан бир қаторда фахрийлар ёшларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини ҳам бериб ўтдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Ёшлар Миллий гвардия қўмондони Кубоги учун футбол мусобақасида беллашдилар ва тадбир якунида муносиб рағбатлантирилдилар.