“Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ўтказилмоқда. / /Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва махсус тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. / / Миллий гвардия тизимида маънавий – маърифий ишларни ташкил этишни янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув йиғини якунланди. / / Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга бел боғлаган ёш аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. / / Миллий гвардия фаолиятига доир 2025 йил учун белгилаб олинган устувор вазифалар ижросига қаратилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология хизмати жамоаси “Ўзбекистон сҳемпионати – 2025” кўргазмасида турли номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳамда Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги Миллий гвардия Темурбеклар мактабида бўлиб ўтган мазкур тантанали тадбир юқори даражада ташкиллаштирилиб, унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Р.Каланов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ш.Улуғбеков, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши вакили Д.Жалолов,   Ўзбекистон Республикаси  Ҳарбий прокурори ўринбосари А.Хомидов,   Ёшлар ишлари Агентлиги директори ўринбосари А.Мўминов,  Тошкент шаҳар хокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Рахимова, шунингдек, соҳага оид раҳбарлар, фахрийлар, ота-оналар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.  

Сўзга чиққанлар, Давлатимиз раҳбарининг “Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур” дея таъкидлаган сўзларини ёдга олиб,  Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашда ҳамда Миллий армиямизни, ҳар томонлама етук кадрлар билан таъминлашда Миллий гвардия тизимида фаолият юритаётган ҳарбий таълим муассасаларининг муҳим  ўрни ҳақида сўз юритиб, янги ҳаётга қадам қўйиш арафасида турган битирувчиларга      самимий тилакларини билдиришди.

Шунингдек, ушбу даргоҳларни битираётган ва кўзлари чақнаб турган ўқувчи ёшлар мақсадлари йўлида давом этиб, олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва талабалари бўлиб келгусида албатта Ватанимиз тинчлиги ҳамда осойишталигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини  қўшишларига ва Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қанотларига айланишларига катта ишонч билдирилди.

Шундан сўнг, “Темурбеклар мактаби”нинг 143 нафар битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонлари (шундан 6 нафарига имтиёзли диплом ва “Аълочи ўқувчи” кўкрак нишони) топширилган бўлса, Ҳарбий мусиқа академик лицейининг 37 нафар битирувчисига  (шундан 6 нафарига имтиёзли дипломлар) диплом ва кўкрак нишонлари тантанали равишда тақдим этилди.
Кўтаринки руҳда давом этган тадбирнинг бадиий қисмида Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг “Зарбли чолғулар ансамбли”   гуруҳи чиқишлари ҳамда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг қўл жанги кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Ушбу маросим нафақат битирувчилар учун балки уларни катта ҳаяжон билан кузатаётган яқинлари ва ота-оналари учун ҳам унутилмас кун бўлди.

Text to speech