Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун ташкиллаштирилган байрамона тадбирда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди  

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг  ҳам бир гуруҳи мукофотланди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев иштирок этиб, тизимдаги барча шахсий таркибни мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этди ва давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган 14 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга “Мардлик”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Содиқ хизматлари учун” ,“Шуҳрат” медалларини топширди.

Шунингдек, Энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллик куни муносабати билан Миллий гвардия қўмондони буйруғига асосан хизматда юқори  натижаларга эришган 10 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга навбатдаги “полковник” ҳарбий ҳамда махсус унвонлари, 3 нафарига муддатидан олдинги   “подполковник”, “капитан”, “катта лейтенант” махсус унвонлари, 7 нафарига “Аъло хизматлари учун”, 20 нафарига “Миллий гвардия фидойи ходими”, 10 нафарига “Маънавият аълочиси”, 65  нафарига “Намунали хизматлари учун”  кўкрак нишонлари ҳамда 100 дан ортиқ фахрий ёрлиқ ва эсдалик қўл соатлари топширилди.

Бундан ташқари намунали хизмат қилиб келаётган 120 нафар муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига Миллий гвардия қўмондонлиги номидан  ташаккурномалар юборилди.

Мазкур байрам муносабати билан тизимда фаолият юритиб келаётган 472 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда фахрийлар ва ишчи-хизматчиларнинг муносиб тақдирланганлиги, уларнинг кейинги хизмат давомидаги шижоатини оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Text to speech