Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия тизимида фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ гвардиячиларга давлат мукофоти ва идоравий мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Юртбошимиз ташаббуси билан, Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами бу йил “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун!” бош ғояси остида кенг нишонланмоқда ва бунда Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади инсонга эътибор, унинг қадрини меҳнатини улуғлаш, олижаноб халқимизнинг иззат-ҳурматини жойига қўйиш асосий мақсад қилиб олинган. 
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан барча соҳа вакиллари қатори ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан 9 нафар гвардиячилар ҳам муносиб тақдирландилар.  
Байрам муносабати билан бугун Миллий гвардия марказий девонида тантанали тадбир ташкиллаштирилди. Унда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасалари шахсий таркиби, ишчи ходимлари ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этишди. Тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев барча шахсий таркибни мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.
Шундан сўнг, Юртимиз тараққиёти йўлида, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек масъулиятли ҳамда шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, шунингдек ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари учун бир гуруҳ гвардиячиларимизга Юртбошимиз Фармони билан берилган юксак давлат мукофотлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
“Шуҳрат” медали соҳиби бўлган Миллий гвардия марказий девони катта офицери Аширматова Барно Сааталиевнага давлат мукофотининг бевосита Давлатимиз раҳбари томонидан топширилиши — Миллий гвардия фаолиятига бўлган юксак ишонч ва эътиборнинг ёрқин ифодаси эканлиги ва бутун тизим шахсий таркиби учун катта шарафлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллик куни муносабати билан Миллий гвардия қўмондони буйруғига асосан хизматда юқори натижаларга эришган 6 нафар раҳбар ходимларга навбатдаги “полковник” ҳарбий ҳамда махсус унвони ҳамда 400 дан ортиқ гвардиячиларга идоравий кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур байрам муносабати билан тизимда фаолият юритиб келаётган гвардиячилар, фахрийлар ҳамда ишчи-хизматчиларнинг муносиб тақдирланганлиги, уларнинг кейинги хизмат давомидаги шижоатини оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Text to speech