Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ  БИЛАН ЎЗБЕК ЖАНГ САНЪАТИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда  Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси бошчилигида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбек жанг санъати айнан этноспорт турларидан бири эканлигига алоҳида тўхталиб ўтишди ва келгусида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан бир қатор келишувларга эришилди.

Меморандумга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:

спортнинг Ўзбек жанг санъати турига оид масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашиш, тушунтириш ва маслаҳатлар бериш, тизим спортчилари учун амалий ёрдам кўрсатиш, ўқув қўлланма китоблар чоп этиш ҳамда семинарлар ўтказиш;

нуфузли чемпионатлар ҳамда халқаро турнирлар ғолиблари иштирокида ёш спортчилар, ходимларга мастер-класслар ташкиллаштириш;

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини (ходимларини) Ўзбек жанг санъати спорт турига аъзо қилиш;

ҳар иккала томондан ўтказилган халқаро  ва республика миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиш;

байрам тадбирлари, мусобақаларда Томонларнинг турли кўргазмали чиқишларини ташкиллаштириш;

ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни саралаб олиш мақсадида Томонларнинг ҳамкорликдаги спорт тадбирларини ўтказиш;

ўзаро тажриба алмашнувини ташкил этиш  мақсадида Ўзбек жанг санъати соҳасида турли конференция, семинар, учрашув, ўқув машғулотларини ташкиллаштириш;

мазкур спорт турининг чавандозлик, камондан ўқ отиш йўналишлари бўйича Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларига белгиланган тартибда машғулотларини ўтказилишини ташкиллаштириш;

спорт тури бўйича спорт устаси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолиги таркибига бўлган спортчиларни тизимга белгиланган тартиб қоидалар бўйича хизматга қабул қилиш;

ҳарбий хизматчи ва ходимларга спорт турининг Ватан, Истиқлол, Қалқон, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Паҳлавон Маҳмуд, Алпомиш, Бобур Мирзо, Ал-Хоразмий, Ибн-Сино, Мирзо Улуғбек, Ал-Фарғоний, Широқ, Ат-Термизий, Абу Наср Фаробий, Темур Малик, Ўзбекистон каби комплекс машқларини малакали тренерлар томонидан ўргатиб бориш;

Вилоятлардаги олий маҳорат мактаблари, олимпия захиралари спорт коллежлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спорт тури бўйича спорт бўлинмаларининг очилишини ҳамкорликда ташкиллаштириш.

 

Text to speech