ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ!
Наманган вилоятида Миллий гвардия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтқазилмоқда. Шу каби тадбирлар давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Э.Ж. га тегишли бўлган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда Автомобиль юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган жами 450 қути(йигирма икки минг беш юз дона) "Британик" , 240 қутида (бир минг икки юз дона) "Трения" номли лицензияга эга бўлмаган пиротехника воситалари борлиги аниқланган ва белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.