ПИРОТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб Миллий гвардия ҳамда ҳамкор вазирликлар билан биргаликда пиротехника воситалари билан боғлиқ кўнгилсизликларни олдини олишга қаратилган “Комплекс” чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 21 ноябрь куни, Фарғона вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро А.Т хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда Қирғизистон Республикасидан яширинча йўл билан олиб ўтилган, умумий қиймати 177 000 000 сўм бўлган пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари Фарғона вилояти ИИБ томонидан олиб борилмоқда.