ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА!
Мамлакатимиз бўйлаб пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича ҳамкор вазирликларнинг биргаликдаги рейд тадбирлари кучайтирилмоқда. Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан республикамиз бўйлаб ноябрь ойининг якунига кўра 3 125 950 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний сотилиши олди олинган бўлса, жорий йилнинг 10 декабрь кунига ушбу кўрсаткич 4 049 386 га етди. Ҳурматли юртдошлар, ўз нафсини ўйлаб, қанчадан-қанча нохушликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган айрим кимсаларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига, қолаверса ўз фарзандларингизнинг соғлигига бефарқ бўлманг.