Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун байрамона концерт дастури намойиш этилди

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун байрамона концерт дастури намойиш этилди
Мазкур тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бомуродов, Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек фахрийлар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва уларнинг устозлари иштирок этишди.
Тадбир бошида Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг қўмондон буйруғига кўра 8 нафар ҳарбий хизматчи ва 2 нафар хизматчи ҳамда 3 нафар Меҳрибонлик уйи тарбиячилари Миллий гвардия “Фахрий ёрлиғи” билан;
- 6 нафар ҳарбий хизматчи, 1 нафар Болалар психологияси маркази мутахассис психологи III-даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан;
-2 нафар ҳарбий хизматчи “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фидойи ходими” кўкрак нишони билан;
1 нафар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва 1 нафар Меҳрибонлик уйи тарбиячиси “Маънавият аълочиси” кўкрак нишони билан;
1 нафар фахриймиз захирадаги подполковник Ким Генадий Константинович “Миллий гвардия фахрийси” кўкрак белгиси билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси рамзи туширилган эсдалик қўл соати ва ташаккурномалар ўз эгаларига топширилди.
Шу билан бирга тадбирда ўз хизмат вазифасини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларига алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, қалбимизда ўчмас из қолдирган замонамиз қаҳрамонларининг Ватан олдидаги жасоратлари ёдга олинди.
Миллий гвардия маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамблининг бадиий ва мусиқий чиқишлари эса тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Text to speech