Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчиларининг ҳаёти ва таълим жараёни ҳақида тасвирга олинган «Ваъда» номли бадиий фильмнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Кинематография агентлиги буюртмаси асосида Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Ренессанс» телеканали ҳамда "Лигер Синема" киностудияси ҳамкорлигида суръатга олинди. Санжар Маманазаров сценарийчи асосида постановкачи режиссёрлар Жамшид Нарзиқулов, Бобур Шер ўғли томонидан тасвирга олинган ушбу фильмда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Меҳриддин Раҳматов, Анвар Азимов, Дилмурод Маъсадиов, ёш ижодкорлар Раҳматилла Валиев, Жамшид Итолмасов, Меҳридилбону Эргашева, Севинч Сиддиқова, Насиба Содиқова сингари актёрлар роль ижро этди. Бундан ташқари мазкур бадиий фильмнинг яралишида 100 дан ортиқ ижодкор ва техник ходимлар бевосита фаолият юритишди.