Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадага старт берилди / / Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар ҳамда янги тизимдаги мактаб қоровулларининг хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарига бугундан старт берилди. Мазкур ўқув семинарлари республикамизнинг барча вилоятларида  бўлиб ўтади // Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди / / Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди // Тошкент вилоятида аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига доир чора-тадбирлар / / 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни! Ушбу сана муносабати билан барча Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи  / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / /  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди / / Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг юқори босқич курсантлари дала ўқув полигонларида амалий машғулотларни давом эттиришмоқда  / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди // Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди / / Олмалиқ шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди 

Ўз O'z Ру En

Пойтахтимизда Миллий гвардия бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Пойтахтимиз туманларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш ва маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан Миллий гвардия бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар давомида пойтахтимизнинг Шайхонтохур туманида Аҳоли кайфиятига бевосита таъсир қилувчи масалалар ва фуқаролар муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, уларни тезкор ҳал этиш ишларига жалб этилган давлат органлари ва ташкилотларининг республика даражасидаги масъуллари қатор ижтимоий муаммоларнинг ижобий хал этилишига ўз эътиборларини қаратишди.

Хусусан, тумандаги 37 та болалар майдончаларида ободонлаштириш, таъмирлаш, бўяш, қум ётқизиш ишлари амалга оширилиб, таъмир талаб йўлларга 750 метр асфальт қопламалари ётқизилди. Қизил тоифа киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни бандлигини таъминлаш, спортга, касб-ҳунарга жалб этиш борасидаги ишлар ҳам жадал олиб борилмоқда. Шу мақсадда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган 12 та ҳарбий ватанпарварлик, маданий, маърифий ва концерт дастурлари ўтказилди. Пробация назоратида турувчи 3 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, ижтимоий ва амалий ёрдам чоралари кўрилди. Маҳалла ёшларини от спортига қизиқишини уйғотиш мақсадида улар учун Миллий гвардия кавалерия эскадронига саёҳат ташкил қилинди. Боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган 12 нафар фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилиб, кам таминланган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун “Халқаро болалар куни” муносабати билан театрлаштирилган концерт-дастури учун 980 та билет бепул тарқатилди.

Албатта ёши кекса отахону-онахонлари бўлган хонадонлар файзли бўлади. Маҳаллаларда эса уларнинг ўгитлари ёшлар учун тарбия ўчоғи ҳисобланади. 8 та маҳаллада анашундай нуронийлар учун эхсон дастурхони ёзилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ош тарқатилди.

84 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга даволаниш учун тавсиялар берилди. Юриш имконияти чекланган 4 нафар фуқароларга эса ногиронлик аравачалари топширилди. Бундан ташқари аёллар дафтарига киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган 80 нафар онахон ва опа-сингилларимиз учун Зангиота зиёратгоҳи ҳамда Самарқанд шаҳрига саёҳатлар ташкил этилди.

Шунингдек, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида маҳаллаларга 80 дона ўриндиқ (скамейка)лар ўрнатилди. Маҳаллаларга 17 дона ҳаво совутгич, 25 дона компюьтер, 1 дона музлатгич, 1 дона телевизор ҳамда 78 та мебеллар тарқатилди. Маҳаллалар кўркига-кўрк қўшиш ва ободонлаштириш мақсадида 9 345 метр ариқлар ва 9 080 метр йўлаклар тозаланиб, 3 163 дона дарахтлар оқланди. 2 787 дона дарахтларнинг қуриган шохлари кесилиб, шакл берилди. 30 га2 майдоннинг ўтлари ўрилиб, текисланди. Майдонлар 78 куб чиқиндилардан ҳоли этилди.

Маҳалла гузарларида қурилиш таъмирлаш ишларига ва аҳоли хонадонлари учун газ, электр тармоғи тизимларининг созлигига ҳам ишчи гуруҳ алоҳида эътиборини қаратмоқда. Жумладан «Кох ота» маҳалла гузарида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса, Ибн Сино маҳалласида енгил конструкциядан (сендвич панел) 18х9 метр ўлчамли мажлислар зали қурилди.

300 дан ортиқ хонадонларда газ таъминоти учун 1260 метр трубалар, 100 та бурчак (отвод), трубаларни кўтариб туриш учун тиргак (опора)лар ўрнатилди. 60 та симёғочлар ва темир-бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди ҳамда 15 км. замонавий СИП кабеллари тортилди. Ишчи гуруҳ туманда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Text to speech