Пойтахтимизнинг “Абу Сахий” бозори ҳудудида Миллий гвардия ходимлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 12:40 ларда пойтахтимизнинг Чилонзор тумани “Абу Сахий” бозорига хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўзининг шубҳали хатти-ҳаракатлари билан эътиборни жалб қилган шахс тўхтатилган ва бозор ҳудудида жойлашган 5-сон ИИБ га олиб келинган.
Ўрганишлар давомида ушбу шахс 1999 й.т. фуқаро Б.М. эканлиги ва 2024 йил апрель ойида ЎзР ЖК нинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга келмасдан қочиб юрганлиги сабабли қидирувга берилганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.