Ўз O'z Ру En

“ПОЛО” ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ МУСОБАҚА ҚИЗҒИН БАҲСЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Нарпай ва Пахтачи туман ходимлари ўртасида от спортининг “Поло” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда 200 нафардан ортиқ соҳа ходимлари улоқ ва найза санчиш шартлари бўйича ғолиблик учун жиддий баҳс олиб боришди.

Беллашув мобайнида 50 дан ортиқ Қорабайир зотли отларининг эпчиллиги ва тезкорлиги билан мазкур спорт турига мос келишига ишонч ҳосил қилдилар.

Мусобақа сўнггида фаол иштирокчилар Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech