“ПОЛО” ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ МУСОБАҚА ҚИЗҒИН БАҲСЛАРГА БОЙ БЎЛДИ
Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Нарпай ва Пахтачи туман ходимлари ўртасида от спортининг “Поло” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Нарпай туманида жойлашган 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўйингоҳида 200 нафардан ортиқ соҳа ходимлари улоқ ва найза санчиш шартлари бўйича ғолиблик учун жиддий баҳс олиб боришди.
Беллашув мобайнида 50 дан ортиқ Қорабайир зотли отларнинг эпчиллиги ва тезкорлиги аниқланиб, мазкур спорт турига яроқлилиги синовдан ўтказилди.
Мусобақа сўнгида фаол иштирокчилар Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.