ПОП ТУМАНИДА ОТ СПОРТИНИНГ УЧ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ЧАВАНДОЗЛАР БЕЛЛАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Туман ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида От спортининг уч йўналишида: “От устида пойга машқлари”, “От устида кураш” ва “Кўпкари” бўйича мусобақа ташкил этилди.
Беллашув аввалида малакали мутахассислар томонидан от спортини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилиб, мусобақа иштирокчиларга омад ва муваффақият тилади.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу мусобақада полвонларимиз от устида ўз маҳорат ва қобилиятларини намоён этдилар.
Тадбир якунида ғолиб деб топилган чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.