Пойтахтимизда ҳарбий хизматчиларнинг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
Жорий йилнинг 27 февраль куни соат тахминан 17:30ларда Олмазор туманидаги "River" савдо маркази ҳудудидан ўтган Анҳор каналига мазкур туманда яшовчи 2008 йил й.т. фуқаро М.Р. ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ташлаган.
Белгиланган ҳудудда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва аскарлар бу ҳолатни кўришлари билан ўзларини сувга ташлаб, фуқаронинг ҳаётини қутқариб қолган. Шундан сўнг қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, тез ёрдам ва ИИБга мурожаат қилинган.
Қайд этилган ҳолат бўйича суриштирув ишлари ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.