Пойтахтимизда Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 9 март куни Учтепа тумани "Ўрикзор" савдо мажмуаси ҳудудида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан юздан таниб олувчи камералари орқали қидирувда бўлган шахс аниқланиб, қўлга олинган. Дастлабки суриштирув ишларида ҳуқуқбузар Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан 21.12.2022 йил қидирувга берилган 35 ёшли M.П эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.