Пойтахтимизда яна бир фуқаронинг ҳаёти хавф-хатардан сақлаб қолинди
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат тахминан 19.20ларда Юнусобод туманидаги "Хотира" майдони ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар томонидан Бўзсув каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Фуқаро ўз вақтида сувдан чиқарилиб, ҳарбийлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва тез ёрдамга мурожаат қилинди.
Ҳозирги вақтда аёлнинг аҳволи шифокорлар томонидан барқарор деб баҳоланиб, мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари туман ИИО ФМБ томонидан олиб борилмоқда.