Пойтахтимизда Миллий гвардия ходимлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат тахминан 14:10ларда бириктирилган ҳудудда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларда Эски жува бозори атрофида номаълум фуқаро ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган. Ташқи кўриниши ориентацияда кўрсатилган қидирувдаги шахс тавсифига мос келадиган аёлнинг шахси текширилганда, ҳуқуқбузар Самарқанд вилоят Жиноят ишлари бўйича суди томонидан қидирувга берилган 35 ёшли С.M. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилмоқда