ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Жорий йилнинг 19 декабрь куни тахминан соат 20:00 ларда Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбир давомида, Жиззах шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган Ж.М исмли фуқаро уйида ноқонуний равишда 4 дона “Ayaz ata”, 2 дона “SHOTS”, 1 дона “Osh” , 4 блок, 2400 дона “Treniya” , 110 дона “Noviy vek” номли пиротехника воситаларини сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, профилактика инспектори ва холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.