Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Жорий йилнинг 25 июнь куни Бухоро вилояти божхона бошқармаси, вилоят ДХХ ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида фуқаро А.С. бошқарувидаги "ЛАБО" русумли, автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, мазкур автотранспортда умумий қиймати 36,3 млн. сўмга тенг бўлган, хорижий давлатда ишлаб чиқарилган, акциз маркаси билан маркаланмаган жами 1720 қути "МИЛАНО ЛОНДОН", 350 қути "МИЛАНО Теч Лоcк", 20 қути "МИЛАНО Грапе", 160 қути "ЭССЕ ГОЛД, 450 қути "ЭССЕ ЧЕНГЕ", 190 қути "МОНД Кофе", 40 қути "Марлборо" тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят божхонаси томонидан фуқаро А.С.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 186-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.