Байрам кунларида хавфсизлик тўлиқ таъминланди // Наврўз шукуҳи: отлиқ парадлар ташкил этилди // “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” шиори остида байрам сайли // Аскарлар касб-ҳунар сертификатларига эга бўлди // Қаҳрамонлар хотираси ёд этилди // // Странджа турнирида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Навбаҳор Ҳамидова олтин медални қўлга киритди. // Ирода Исмоилова «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. // Ўзбекистон Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишлари ривожлантирилади // Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашуви тадбирлари доирасида муддатди ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топширилди. // Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник B.Tashmatov пойтахтимиздаги манзилли ишлари давомида ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. // Фарғона вилоятида жиноят содир этишга мойил шахслар яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди. // “8 март – Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан Миллий гвардия тизимида фаолият юритиб келаётган аёллар учун тантанали байрам тадбири ташкил этилди // Молиявий шаффофлик ва коррупциядан холи муҳитни таъминлаш бўйича ўқув йиғини ўтказилди // Аждодлар мероси – миллий ғурур ва ватанпарварлик манбаи // Генерал-полковник B.Tashmatov Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти билан яқиндан танишди. //Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник B.Tashmatov Сирдарё ва Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди // “Ҳарбий таълим тизимида илм-фан ва педагогик технологияларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика ҳарбий илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov илк манзилли ишларини Юнусобод туманида амалга оширди. // Самарқанд ва Бухоро вилояталарида хавфсиз муҳитни яратиш ва жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилди. // Ёшлар сиёсатига оид устувор вазифалар доимий эътиборда. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси этиб сайланди. // Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар салоҳияти, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда замон талабларига мос такомиллаштиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. // Тизим фидойилари ҳурмат ва эҳтиром билан нафақага кузатилди. // “Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани Найман маҳалласидаги оилавий болалар уйи билан танишди ва пойтахт фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани Найман маҳалласидаги оилавий болалар уйи билан танишди.

Мамлакатимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олинган. Давлат томонидан берилган имтиёзлар натижасида бундай болаларни ўз бағрига олаётган оилалар ортиб бормоқда. Жумладан, 131 та оилавий болалар уйлари ташкил этилиб, 808 нафар ўғил-қиз тарбияга олинган.

Учтепа туманидаги мазкур оилавий болалар уйи ҳам шу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир. 2 қаватли бино Миллий гвардия томонидан реконструкция қилиниб, 12 та оила учун шароит яратилган. Барча хонадонлар маиший техника, мебел ва хўжалик жиҳозлари билан таъминланган.

Президентимиз шундай оилалардан бири - Иномжон ва Дилдора Давлатовлар хонадонида бўлди. Улар 4 нафар етим болани ўз қарамоғига олган.

Болажонлар ўз оиласи бўлишини орзу қилгани, давлат эътибори билан бу орзуси ушалганини айтишди.

Ота-оналарнинг ўз фарзандлари ва тарбияга олинган болалар шу ердаги 238-умумтаълим мактабида таълим олади.

Мажмуада 2 та спорт зали, мини-футбол стадиони, ўйин ва воркаут майдончалари, ёзги саҳна, хиёбон ташкил этилган. Манзарали ва мевали дарахт ниҳоллари экилган. Мўъжазгина томорқада рўзғорбоп маҳсулотлар етиштирилади.

Давлатимиз раҳбари ўқув ва спорт тўгаракаларини кириб кўрди, ёшлар билан суҳбатлашди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманларини маҳаллабай ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ўтган 11 ойда пойтахтимизда 650 та лойиҳа амалга оширилиб, 30 мингта иш ўрни яратилган. Хусусан, Учтепа туманида янги тадбиркорлик субъектлари сони 1 минг 110 тага кўпайган.

Тошкентда савдо, саноат ва хизматларни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлиги қайд этилди. Бундан тўла фойдаланиб, пойтахтни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифаси белгиланди.

Президентимиз ижтимоий муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Пойтахтимизда 584 та маҳалла бор. Уларни обод қилиш, йўлларни яхшилаш бўйича кўп ишлар қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари навбатдаги режалар, аҳолининг талаб-истаклари юзасидан маҳалла раислари билан суҳбатлашди.

Улардан келиб чиқиб, 44 та ижтимоий объектни таъмирлаш, болалар боғчаси, поликлиника, истироҳат боғи ташкил этиш чоралари белгиланди.

Тошкент шаҳридаги 12 та иссиқлик марказининг барчаси 1968-1986 йилларда қурилган бўлиб, ускуналари эскирган. Шу боис, улардан 9 таси негизида иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи замонавий марказлар ташкил этилади. Натижада пойтахтимизда ҳар йили қўшимча 3 миллиард киловатт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Янги йил байрами арафасида бозорларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Text to speech