Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ПРОФЕССИОНАЛ БОКС КЕЧАСИ

Аввал хабар қилганимиздек 3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо” аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг энг кучли чарм қўлқоп усталари кучли рақибларга қарши жанг қилади.
Бўлиб ўтадиган мазкур бокс оқшомида иштирок этадиган 8 нафар ўзбекистонлик боксчиларнинг рақиблари маълум бўлди.
Олдинроқ Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ҳақида батафсил тўхталиб, шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримовларнинг рақиблари ҳақида ҳам маълум қилинган эди.
Бугун эса қолган боксчиларимиз қаторида яна икки нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари +90,7 кг. вазнда Баҳодир Жалолов (7-0, 7 КО) – Кристапс Зютис (7-1-2, 7 КО; Латвия) билан ва -48,99кг. вазнда Ҳасанбой Дўсматов (2-0, 2 КО) — Муҳсин Кизота (11-2, 5 КО; Танзания). 10 раундлик WBA INTERNATSIONAL чемпионлик камари учун ринга кўтарилишлари маълум бўлди.
Шунингдек, -57,15 кг. вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов (дебют) – Таша Мжуажи (17-7-2, 5 КО; Танзания) билан, -69,85 кг. Иқболжон Холдоров (дебют) – Клува Бушири (13-5-1, 5 КО; Танзания) билан, -90,7 кг. Санжар Турсунов (2-0, 1 КО) – Иван Юхта (3-1-1, 2 КО; Украина) билан куч синашишади.

Боксчиларимизга жангларда омад тилаймиз!

Text to speech