Психологик ҳушёрлик-сифатли хизмат гарови
Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида "Психологик ҳушёрлик - сифатли хизмат, самарали натижага асос" мавзусида психологик тренинг ўтказилди.
Машғулот аввалида Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси психолог ходимлари сўзга чиқиб ходимлар билан хизмат вазифаларини бажариш жараёнида юзага келадиган муаммоли вазиятлар ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида эркин суҳбатлашди.
Шундан сўнг, психолог ўз назариялари билан жамоани бирлаштирди, "Ақлий ҳужум" психологик йўли орқали ходимларнинг қай даражада вазиятдан чиқишларини синаб кўрди.
Шу билан бирга, хизмат жараёнида рўй берган ва юзага келиш эҳтимоли бўлган яъни қисқа ва шиддат билан кечадиган руҳий жараёнлар таҳлил қилиниб, барча ходимлар иштирокида қизиқарли психологик тест ўтказилди.