ҚАДИМИЙ ОТ СПОРТИ ЁШЛАР НИГОҲИДА
Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда кўплаб умидли ёшлар от спорт тури билан мунтазам шуғулланиб юртимиз байроғини баланд кўтариб келмоқда. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан Тойлоқ туманида от спорти бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.
Тадбирда отларни парвариш қилиш, от спорти турлари, наслли тулпорлар ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди.
Бу каби тизимли тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ушбу йўналиш бўйича умидли спортчиларни олимпиада ўйинларига тайёрлаш, жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган чавандозларни тайёрлашдир.