ҚАЛБЛАРДА ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида Наманган шаҳрида жойлашган 26- сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этилди.
Тантанали тадбир давомида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари томонидан "Кўргазмали қўл жанги" усуллари намойиш этилди.
Ҳаваскор спортчилар ва иқтидорли ёшлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлар туман аҳолисига байрамона кайфият улашди.
Ўтказилган тадбирлар болажонлар қалбида катта таассуротлар қолдирди