ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КАТТА МИҚДОРДАГИ ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Қашқадарё вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Қамаши туманида яшовчи 22 ёшли фуқаро А.Б. томонидан харидор Г.К.га умумий қиймати 23 млн 300 минг сўм бўлган, 95400 дона “Трения”, 3600 дона “Британик”, 10 дона “7SHOTS”, 9 дона “Снаряд цветная бабочка” номларидаги пиротехника воситаларини сотаётган вақтида холислар иштирокида ўрнатилган тартибда қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят Миллий гвардия суриштирув бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.