Қашқадарё вилоятида Меҳрибонлик уйи битирувчиларига давлат томонидан ажратилган намунали хонадон калитлари топширилди.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 28-июль куни, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича ўтказилган видео-селектор йиғилишида белгиланган янги тизим асосида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 8 октябрь куни Қашқадарё вилоятида жойлашган 4-сонли Меҳрибонлик уйи битирувчиларига давлат томонидан ажратилган тўлиқ жиҳозланган ва барча қулайликларга эга бўлган намунали хонадон калитлари тантанали равишда топширилди.
Мазкур тадбир вилоят хокимлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.