ҚИДИРУВДАГИ ШАХС
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўз.Рес.ЖКнинг 168-модда (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 189-модда, 181-модда, 184-модда,192-модда, 2-қисми, 227-модда 1-қисми, 228-модда, 243-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, сиртдан тўлдирилган айблов асосида қидирув эълон қилинган фуқаро П.Д. жорий йилнинг 17 февраль куни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Самарқанд шаҳрида қўлга олиниб ИИБ га топширилди.