Қўқонда гвардиячилар томонидан ўғирлик жиноятини содир этган шахс ушланди
2025 йил 9 октябрь куни 56 ёшли Х.М. Қўқон шаҳрида жойлашган “Истиқлол” савдо мажмуасида 26 ёшли фуқаро Т.М.нинг сумкасидан 620 000 сўм пул маблағларини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетишга уринган.
Бироқ, мазкур жиноят содир этилган пайтда савдо мажмуаси ҳудудида хизмат олиб бораётган гвардиячилар томонидан тезкор чоралар кўрилган. Жиноят гумондори далилий ашёлар билан қўлга олиниб, қонуний чоралар кўрилиши учун Қўқон шаҳар Ички шлар бошқармасига топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.