ҚОНУНБУЗАРЛАР ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Жорий йилнинг 10 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия билан ҳамкорликда рейд- тадбирлари ўтказилди
Тадбир давомида туманининг рухсат берилмаган ҳудудида ноқонуний равишда қум-шағал материалларини қазиб олиш билан шуғулланган 3 нафар фуқаролар , ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Дастлабки суриштирув натижаларида қонун бузувчилар А.Н, Т.Ф, К.Н эканлиги аниқланиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.