ҚЎҚОН ШАҲРИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАРИ БИЛАН ПСИХОЛОГИК СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 10 июнь куни Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси тасарруфидаги Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда мутахассис психологларни жалб қилган ҳолда “Шахслараро муносабатларда низоли вазиятларни бартараф этиш ва мулоқот сирлари” мавзусида психологик тренинг ва семинар машғулоти ўтказилди.
Ушбу семинар давомида, психологлар томонидан ҳарбий хизматчиларга оммавий тадбирларда ва криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, оилалардаги зиддиятли вазиятларни бартараф этиш жараёнларида фуқаролар билан соғлом муносабат ўрнатиш ҳақида тушунча ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар аҳоли билан руҳий мувозанатни сақлаш ва самарали мулоқот ўрната олишдек керакли маълумотларга эга бўлишди.