Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган кураш бўйича “Миллий гвардия биринчилиги” якунланди ва ғолиблар аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Спорт вазирлиги ҳамкорлигида Нукус шаҳрида ҳарбий хизматчилар ўртасида “Миллий гвардия биринчилиги” ўтказилди. Мусобақа юнон-рум кураши, эркин кураш ва аёллар кураши йўналишлари бўйича ташкил этилиб, унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан 100 дан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан масъуллар, юртимизда спорт соҳасига давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор ва ёш авлод учун яратилаётган қулай имкониятлар ҳақида сўз юритиб, иштирокчиларга омад тилашди.
Ушбу спорт тадбири давомида спортчилар 7 та вазн тоифасида ўзаро куч синашди. Ҳар бир йўналишда беллашувлар қизғин ва муросасиз кечди. Айниқса, Қорақалпоғистон спортчилари ўзининг юқори малакаси билан ажралиб турди. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан келган спортчилар ҳам катта маҳорат намойиш
Натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, 2-ўринни Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва 3-ўринни Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси қўлга киритди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тантанали маросимда барча қатнашчилар ва меҳмонлар спортнинг ёшлар ўртасида оммалашуви ва ривожланиши учун ташкил этилган бундай тадбирларнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу каби мусобақалар нафақат ҳарбий спортчилар ўртасида жисмоний чидамлилик ва маҳоратни оширишга хизмат қилмоқда, балки ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, ватанпарварлик ва интизом руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Келгусида бундай мусобақалар янада кенгроқ доирада, кўпроқ иштирокчилар билан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Text to speech