"Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳисобварақ-фактурада кўрсатилмаган ортиқча бензин мавжудлиги аниқланди
Жорий йилнинг 20 февраль куни соат тахминан 15:00 ларда "Қўриқлаш" бош бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган МАN юк машинаси тўхтатилиб текширилганда, "BADIS TEXNO SERVIS" МЧЖ нинг ҳайдовчиси 1969 й.т Б.У "Кучлик" нефт базасидан ноқонуний Аи-80 русумли бензин ёқилғисини олиб кетаётганлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирув ишларида ҳужжатда кўрсатилган ёқилғи миқдоридан 2 980 кг кўп бензин ёқилғиси ноқонуний равишда олиб чиқилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Янгийўл шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда