Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲАРБИЙ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда кадрлар тайёрлаш соҳасига татбиқ этиш борасида кўплаб амалий учрашувлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташеси, полковник Пак Ан Со ва Консул – полиция атташеси подполковник Ким Мун Чжеларнинг Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига ташрифи ташкил этилди.

Ташриф мобайнида Корея делегацияси вакиллари Институт раҳбарияти, ўқитувчилари ва курсантлари билан учрашиб, ҳарбий таълим муассасасининг фаолияти ва инфратузилмаси хусусан, Ахборот-ресурс маркази, кутубхона, машғулот хоналари, Инновацион ривожланиш ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш маркази, шунингдек, курсантларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, полковник Пак Ан Со ва полиция подполковниги Ким Мун Чже Институтнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва курсантлари учун Корея Республикаси Қуролли Кучлари ва Корея миллий полиция агентлигининг тарихи, фаолияти, тузилмаси, вазифа ва мажбуриятлари тўғрисида тақдимот ўтказди. 

Бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар ҳарбий таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолияти бўйича ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш, жумладан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва Жанубий Корея полицияси университетлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик битимини тузиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб, ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу билан бирга, дўстона руҳда кечган ташриф мобайнида хорижий меҳмонлар учун фахрий қоровул ҳамда қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Text to speech