ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 11:35 ларда Сурхондарё вилояти Денов тумани "Эски бозор" ҳудудида йўналиши бўйлаб жамоат тартибини сақлаш бўйича патруль хизматида бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўзини шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган фуқарони тўхтатиб, автоматлаштирилган маълумотлар базаси орқали ушбу фуқаро тўғрисидаги маълумотлар текширилганда, фуқаро 1985 й.т. Э.И. эканлиги ва 2021 йил декабрь ойидан буёни қидирувда бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.