Республика миқёсида "Хавфсиз ҳаёт учун" шиори остида велоспорт ҳамда тез юриш марафони бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 март куни республикамизнинг барча ҳудудларида"Хавфсиз ҳаёт учун" шиори остидаги вело ҳамда пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мазкур марафон барчага жисмоний тетиклик билан бирга аъло кайфият ҳам бағишлади.
Жараёнларда марафон иштирокчилари ҳамда кенг жамоатчилик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари сергаклик билан ўз хизмат бурчларини олиб бордилар.
Марафон қатнашчиларига нур қайтаргичли жилетлар ва хавфсиз ҳаётга чақирувчи буклетлар тарқатилди. Марафон сўнггида ўтказилган тақдирлаш маросимида фаол қатнашган бир гуруҳ иштирокчиларга эсдалик совғаларни топширилди.