Республика миқёсида Миллий гвардия инспектор-психологлари билан ўқув-услубий йиғини бошланди
Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари ва Жамоат хавфсизлиги университети базасида инспектор-психологлар учун жорий йилнинг 19 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар ўқув-йиғини бўлиб ўтмоқда. Унда инспектор-психологларнинг билим ва кўникмаларини, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини оширишга, ҳарбий касб маҳоратларини юксалтиришга, ҳақиқий Ватан ҳимоячилари, ҳар томондан етук ва тажрибали кадр этиб тарбиялашга, ҳуқуқий саводхонликларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Инспектор-психологлар машғулотлар давомида кўп йиллик тажрибага эга мутахассис кадрлардан чуқурлаштирилган ҳуқуқий билим ва касбий кўникмаларни эгалламоқда. Бу эса уларнинг келгуси фаолиятларида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, машғулотлар дала ўқув полигонларида ҳам олиб борилиб, уларнинг жанговар тайёргарлик сифатлари оширилади.